Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ноябр ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” касб байрами сифатида нишонланиб келинади.
Бугун тиббиёт ходимларини табриклаш мақсадида туман раҳбари Зоир Алиқулов Тиббиёт ходимлари куни байрам тадбирида иштирок этиб, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг машаққатли ва айни дамда шарафли меҳнатини алоҳида эътироф этди.
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўзининг самарали меҳнатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган фаол ходимлар ҳамда бир гуруҳ соҳа меҳнат фахрийларига туман ҳокимлигининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.