Туманнинг “Батош” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 911 нафар тумандошларимиз истиқомат қилишади.

Бугун ушбу маҳалла аҳлини сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида контейнердан қулай жиҳозланган маҳалла тиббиёт пункти иш бошлади.

Эндиликда маҳалланинг ўзида беморларни кундузи келиб ётиб даволанишлари учун кундузги стационар, тиббий кўриклардан ўтказиш, ҳомиладорларни қабул қилиш, эмлаш ишлари тиббий пунктда амалга оширилади.